Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 10:46

Жамият

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ 80 ЁШГА ТЎЛДИ

  • 09.Марта.2021
  • 1640

Ўзбекистонда илк маъмурий-ҳудудий бирликлар 1925 йил 29 январда расмийлаштирилиб, 7 вилоят (область) ташкил топди: Зарафшон, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм. Фарғона вилоятининг маркази Қўқон шаҳри бўлиб, 4 уезддан иборат: Андижон, Қўқон, Фарғона ва Наманган. Қуйидаги волостлар Наманган уезди тасарруфида бўлган: Ахси-Шаҳанд, Ашт, Бободархон, Варзик, Косон, Капа, Нанай, Олмос, Поп, Пешқўрғон, Тергачи, Тўрақўрғон, Уйчи, Хонобод, Чодак, Чуст, Қирғизқўрғон. Норин-Ҳаққулобод Андижон уездига, Қорақалпоқ («Гулбоғ») эса Қўқон уезди ҳудудига киритилган. 1926 йил 29 сентябрда бу масала қайта кўрилиб, 7 вилоят ўрнида 10 та округ ташкил этилди: Хоразм, Бухоро, Ўрта Зарафшон, Самарқанд, Тошкент, Хўжанд (у пайтда Тожикистон ҳам Ўзбекистон таркибидаги автоном республика бўлиб, Хўжанд Ўзбекистонга бевосита қарарди), Қўқон, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё. Чуст-Поп Қўқон округига, Косонсой, Янгиқўрғон, Шўрқўрғон (Наманган) ва Норин туманлари Андижонга берилди. 1935 йил 9 февралда Уйчи ва Учқўрғон туманлари ташкил топган. Республикадаги 10 округ ўрнида 1938 йил 15 январда беш вилоят пайдо бўлди: Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм. Наманган билан Андижон ҳудудлари тўлиқ Фарғона вилоятига қўшиб юборилганди.
1941 йили 6 март куни Наманган Фарғона таркибидан ажраб чиқди, Наманган шаҳри янги вилоятнинг маркази бўлди. Вилоят раҳбарлари:
1. 1941–1945 - Муқимбоев Карим (1901–1975). 
2. 1945–1946 - Қамбаров Турсун (1912–1986). 
3. 1946–1948 - Алимов Ориф (1912–2005). 
4. 1948–1950 - Муҳиддинов Нуриддин (1917–2008). 
5. 1950–1954 - Жўраев Ҳасан (1903–1954). 
6. 1954–1955 - Нуриддинов Сирож (1911–1966). 
7. 1955–1960 - Тоиров Абдулҳай (1912–1988). 
Наманган вилояти 1960 йил 25 январда тугатилиб, асосан Андижон, қисман Фарғонага қўшилган, 1967 йил декабрь ойида қайтадан ташкил этилган.
8. 1967–1973 - Хўжаев Асадулла (1912–1988). 
9. 1973–1976 - Иброҳимов Мирзаолим (1928–2014). 
10. 1976–1984 - Камолов Маҳкам (1925–2020).
11. 1984–1987 - Ражабов Назир (1939). 
12. 1987–1990 - Алламуродов Бўри (1947–2018). 
13. 1990–1992 - Ҳакимов Ботирали (1940), (кейинчалик вилоят кенгаши раиси).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (1992 йил 27 январь) билан вилоят, туман ва шаҳарлар раҳбарлиги учун ҳокимлик лавозими таъсис этилди.
14. 1992–1996 - Рапиғалиев Бургутали (1935–2008). 
15. 1996–2004 - Жабборов Тўлқин (1947). 
16. 2004–2009 - Нажмиддинов Икромхон (1951). 
17. 2009–2015 - Юсупов Баҳодир (1961). 
18. 2015–2020 - Бозоров Хайрулло (1976). 
19. 2020 йилдан Абдураззоқов Шавкат (1976). 
Яна бир маъмурий-тарихий маълумот: Косонсой (Чустга), Мингбулоқ Тўрақўрғон, Наманган, Чортоқ, Уйчи, Норин туманлари бир неча бор ўзаро қўшилиб-айрилиш жараёнларини бошидан кечириб, вилоятнинг 11 тумани 1989 йил 17 майда ҳозирги ҳолатига келган. Бу борада энг охирги ўзгариш шуки, Наманган шаҳрида Давлатобод тумани қайта ташкил этилди ва шаҳарга туташ туманларнинг маълум қисми вилоят марказига олиб берилди.

Рустамжон  УММАТОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь