Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 09:39

Қишлоқ хўжалиги

КОСОНСОЙДАН ИККИ ЗАФАРНОМА

  • 23.Октября.2019
  • 1551

Косонсой туманидаги «Косонсой соф барака» ва «Чашмаи сафед» фермер хўжаликлари давлатга пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.


- Эрта баҳорда тасарруфимиздаги  жами 56,1 гектарга чигит экилган кундан бошлаб   агротехник тадбирларни  ўз муддатида сифатли бажардик, - дейди «Чашмаи сафед» фермер хўжалиги раҳбари Ҳамидхон Мўйдинхўжаев. – Натижада, гектарига  ўртача 102 мингдан зиёд кўчат ундириб, уларни об-тобида парваришлаганимиз, астойдил меҳнатимиз  ўз самарасини берди. Режадаги 155 тонна ўрнига 165,5 тонна пахта хомашёсини қабул пунктларига топширишга муваффақ бўлдик. Далаларда қолган ҳосилни чамалаб, яна 35 тонна саноат  хомашёси борлигини ҳисоб-китоб қилдик. Теримни уюшқоқлик билан давом эттириб, қолган ҳосилниям нест-нобуд қилмай йиғиб-териб оламиз ва туманимиз, вилоятимиз хирмонининг юксалишига муносиб ҳиссамизни қўшамиз. 

 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь