Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 06:58

Қишлоқ хўжалиги

Норинда форель балиғи етиштириш тажрибаси ўрганилди

  • 27.Февраля.2024
  • 721

Норин туманида бошқа соҳалар қатори балиқчилик ҳам ривожланмоқда. Ҳудуддан оқиб ўтган Норин дарёсининг чучук суви тармоқнинг жадал суръатларда тараққий этишида муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Сенат Девони ходимлари ва халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари вакилларидан иборат делегация Норин туманида айни йўналишдаги ишлар билан танишди.

"FISHVILLE NORIN" МЧЖнинг интенсив усулда форель балиқларини етиштириш лойиҳаси амалга оширилиши  натижасида йилига 1 000 тонна балиқ етиштирилиши ҳам бу борада қилинаётган ишларнинг амалдаги ифодасидир.

Жамиятда етиштирилган форель балиқлари 100 фоиз экспортга йўналтирилади ҳамда 100 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь