Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 08:17

Қишлоқ хўжалиги

ОҚҚАНОТ – ЛИМОНГА ЭНГ КЎП ЗАРАР ЕТКАЗАДИГАН ҲАШАРОТ

  • 26.Мая.2021
  • 1093

Оққанот зараркунандаси 300 дан ортиқ ўсимликларда кўпайиб, уларга зарар етказади. Энг кўп зарар етказадиган ўсимликлари лимон, бодринг, помидор, бақлажон, петрушка ва селдерей ҳисобланади.

Оққанот билан зарарланган ўсимликлар баргларида очиқ рангдаги майда доғлар кузатилади. Ўсимлик баргларини силкитганда жуда кўп миқдорда оққанотлар тўдаси учиб кетганини кузатиш мумкин. Оққанот личинкаларини барг остида кўриш жудаям мушкул, чунки улар жуда майда ҳажмда, очиқ рангда бўлади.      

Оққанот билан зарарланган ўсимликлар барглари сарғайиб қолади ва кейин тўкилиб кетади. Айрим ҳолларда ўсимлик қуриб қолади. Ушбу ҳашарот фақат ўсимликнинг ҳужайра ширасини сўриш билан чекланмай, ҳар хил вирусли, бактерияли ҳамда замбуруғли касалликлар ташувчиси ҳам ҳисобланади.

Агарда оққанотга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса, ҳосилдорликка жуда катта зарар етказади.

Асосан кимёвий усулда курашилиб, бунда 10 л. сувга Энтолучо 20% -10 г, Энтоспилан 20% - 15 г., Агрофос экстра 60% - 4 г., Далатэ плюс 10% - 5 г. меъёрларда ишлов берилади. Бу препаратлар Вл-77 (10-20 г) стимулятори билан биргаликда қўлланилса, самараси бир неча марта ортади. Бундан ташқари, рухсат этилган кимёвий препаратлардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.

Абдувоид ОТАХОНОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь