Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 03:03

Қишлоқ хўжалиги

Тўрақўрғон гилослари дунё бозорига етказилмоқда

  • 07.Мая.2024
  • 647

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманидаги ўрганишлари давомида «Gold fresh fruits» МЧЖда бўлди.

Туманнинг  жорий йилда 29 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт режаси бор. Мазкур жамият боғдорчиликка ихтисослаштирилган энг йирик корхоналардан бўлиб, қарийб 650 гектар майдонни эгаллаган. Боғда мевалар, айниқса, гилоснинг энг сархил навлари етиштирилади.

Маҳсулотлар асосан Россия, Польша, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, БАА, Индонезия, Малайзия каби давлатларга етказиб берилади. Бу йил гилоснинг ўзидан 1500 тонна экспорт кўзда тутилган.

Айни кунда боғда гилоснинг эртапишар навини териш бошланди. Вилоят ҳокими Наманганнинг мева-сабзавот экспорти салоҳиятида бу каби корхоналар етакчи ўринда туришини таъкидлаб, мавсумда шижоат ва юртпарварлик билан ишлашга даъват этди ҳамда хорижлик харидорлар билан мулоқотда бўлди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь