Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 09:27

Қишлоқ хўжалиги

ТЎРАҚЎРҒОНДА 167 ТОННА "КУМУШ ТОЛА" ХИРМОНИ ЯРАТИЛДИ

  • 27.Мая.2020
  • 1336

Тўрақўрғон тумани пиллакорлари республикада олдинги ва вилоятда биринчи сафда давлатга пилла сотиш режасини ортиғи билан бажардилар. 3031 қути қурт уруғидан 167 тонналик катта хирмон яратилди.

Бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли иқтисодиётда қийинчиликлар юзага келган бир пайтда мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида инсон қадри ва меҳнати нечоғлик улуғ эканлиги намоён бўлмоқда. Янги лойиҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, томорқалардан самарали фойдаланиш, қурилиш, ободончилик йўналишларида ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.

Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова бошчилигида сектор раҳбарлари ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар эътибордан четда қолгани йўқ.

Тараққиёт йўлидан дадил бораётган тўрақўрғонликлар пилла топширишда давом этишяпти. Вилоятнинг катта карвон пилла хирмонига янада баракали ҳисса қўшиш учун хонадонлардаги сўнгги пиллалар ҳам йиғиб топширилади.

Зоҳида КЕНЖАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь