Қисқа сатрларда

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

01 May, 2025, 08:49

Қишлоқ хўжалиги

Ўрик дарахтини касалликлардан ҳимоя қилинг!

  • 28.Марта.2025
  • 281

Ўрик дарахти соғлом ва ҳосилдор бўлиши учун уни касалликлардан ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш керак. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун қуйидаги чораларни кўриш муҳим:

1. Профилактик парвариш.

Тўғри жой танлаш – ўрик қуёшли ва яхши ҳаво яхши айланадиган ерда ўстирилиши керак.

Тупроқни тайёрлаш – дренажи (сув йиғилиб қолмаслиги керак) яхши бўлган, унумдор тупроққа экилса, илдиз чириши ва замбуруғ касалликларининг олди олинади.

2. Йилига бир неча марта пуркаш.

Баҳорда (барг чиқишидан олдин) – мис сулфат (бордо суюқлиги) ёки темир сулфат билан ишлов бериш замбуруғ касалликларини олдини олади.

Барглар чиққан пайтда – фунгицидлар билан пуркаш монилиоз, антракноз каби касалликларга қарши ёрдам беради.

Кузда (барг тўкилгандан кейин) – оҳаклаш (тана ва шохларни оҳак билан суваш) зараркунандалардан ҳимоя қилади.

3. Зараркунандаларга қарши кураш.

Қалқондорлар, ширлар ва бошқа ҳашаротлар – инсектицидлар билан пуркаш ёки биологик усуллардан фойдаланиш (масалан, фойдали ҳашаротлар – ҳонқизи, ёки энтомафаглар).

Тупроққа ишлов бериш – кузда дарахт тагини юмшатиш зарарли личинкалар ва замбуруғларнинг кўпайишини олдини олади.

4. Ўрик касалликларига қарши чоралар.

Монилиоз (мева чириши) – шикастланган мева ва баргларни йиғиб йўқ қилиш, фунгицидлар билан пуркаш.

Антракноз (барг ва мевадаги доғлар) – мис таркибли дори воситалари билан муолажа қилиш.

Гаммоз (шира оқиши, елим, тана ва шохлардаги яралар) – шикастланган шохларни кесиб ташлаш, яраларни боғ ва оҳак аралашмаси билан ишлов бериш.

5. Тўғри суғориш ва озиқлантириш.

Ҳаддан ташқари суғоришга йўл қўйманг – чуқур ва кам суғориш зарур, чунки ортиқча намлик касалликлар келтириб чиқаради.

Ўғитлар бериш – минерал ҳамда органик ўғитлар билан боқиш дарахтнинг иммунитетини оширади.

6. Дарахт атрофини тоза сақлаш.

Кузда барг ва шохларни тозалаш – касалликлар ва зараркунандалар қишлаб қолмаслиги учун барча ёпиқ қолдиқларни йиғиб, йўқ қилиш.

Шохларни кесиш ва шакллантириш – дарахт ичига етарли ҳаво ва ёруғлик тушиши учун ҳар йили тарбиявий кесиш амалга оширилиши лозим.

Агар касаллик аломатлари пайдо бўлса, зудлик билан махсус препаратлар билан даволаш тавсия этилади. Профилактика эса соғлом ва ҳосилдор дарахтни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Элёрбек ОЛИМЖОНОВ,

вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг чегара маскани давлат инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь