Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 09:38

Қишлоқ хўжалиги

ЯҚИН КЕЛАЖАКДА БУЛОҚБОШИ НИМАСИ БИЛАН ТИЛГА ТУШАДИ?

  • 29.Апреля.2020
  • 1282

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Булоқбоши қишлоғида лимон етиштиришга мўлжалланган икки гектарлик иссиқхона қурилмоқда.

“Vodiy-Agro Kompleks” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган ва қиймати 6 миллиард сўмга тенг  бўлиб мазкур лойиҳани амалга ошириш учун фермер хўжалиги ўз сармоясидан 1 миллиард 500 миллион сўм йўналтириши билан биргаликда 4 миллиард 500 миллион сўм банк кредитидан фойдаланмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, шу йилнинг ноябрь ойида ишга тушириладиган иссиқхонадан 2024 йилга келиб 200 тонна, 2025 йилдан бошлаб эса 375 тонна экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи ноёб мева - лимон ҳосили олинади.

Ҳозирда Хитой технологияси асосидаги қурилма ва асбуб ускуналар билан жиҳозланган иссиқхонанинг 1,6 гектар ер майдонига лимон ва помидор кўчатлари экиб бўлинди.

Акрамжон САТТОРОВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь