Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 06:09

Иқтисодиёт

Ҳамкорлик меморандумлари имзоланмоқда

  • 22.Января.2024
  • 679

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давом этмоқда.  

Вакилларимиз ташриф давомида Гуанчжоу шаҳрида  бўлди. Бу ерда махсус бизнес форуми ташкил этилди. Унинг доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, Наманганга Хитой ишбилармон доираси вакилларининг инвестицияларини кўпроқ жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувларда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, чарм, парранда, заргарлик, ипак ва бошқа йўналишларда фаолият кўрсатаётган қатор компаниялар, тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилиб, янги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. 

Делегациямиз аъзолари Гуанчжоудаги энг катта эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлишди. Тўқимачилик ва бошқа саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишилиб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. 

Айни кунларда вакилларимиз Урумчи шаҳрида ўтаётган инвестиция, савдо ва туризм форумида иштирок этишмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь