Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

01 May, 2025, 11:36

Иқтисодиёт

Хитойлик инвесторлар сони ортмоқда

  • 13.Марта.2024
  • 575

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация жорий йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган эди. 

Жараёнда "China Mining (Shanxi) Energy GroupCo.,LTD" компанияси билан 200 млн. долларлик келишувга эришилган бўлиб, унга кўра Чуст туманида мис қазиб олиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Хорижий компания ижрочи директори LYU ZHAN,  молиявий масалалар бўйича директор CHEN HI ва Ўрта Осиё бўйича  лойиҳаларни амалга ошириш раҳбари LIU FANGJUAN хоним  вилоят ҳокими қабулида бўлдилар.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бу борада Поп ва Чуст туманларида етарли миқдорда манбалар ва имкониятлар мавжудлигини инобатга олиб, амалий ҳаракатларни бошлаш юзасидан келишиб олинди.

Таъкидлаш жоиз,  бугунги кунда  вилоятда Хитой инвесторлари капитали иштирокида 67 та корхона фаолият юритмоқда. 

Маълумот учун: Хитойга ташриф давомида 3,2 млрд. долларлик 32 та лойиҳа юзасидан келишувга эришилган. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь