Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 06:09

Иқтисодиёт

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

  • 03.Декабря.2024
  • 792

Янги Наманган туманининг Бунёдкор маҳалласи асосан узумчиликка ихтисослашган. Эндиликда хонадонларда иссиқхона ташкил этиш орқали лимон етиштириш ҳам оммалашмоқда.

Маҳалланинг "Боғбон" кўчасида яшовчи Ўктамжон Мирходжаев хонадонидаги 20 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган. Бу ерда лимон, мандарин, киви каби цитрус мевалар етиштирилиб, йилига 10 тоннадан зиёд ҳосил олинмоқда. Миришкор маҳсулотларни эл дастурхонига етказиш орқали иссиқхонадан 80 миллион сўм даромад қилмоқда.

Шунингдек, хонадонда 15 турдаги 100 тадан ортиқ ноёб қушлар ҳам парваришланади, бу эса оила бюджетига 40 миллион сўмдан зиёд қўшимча фойда келтирмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги ўрганишлари давомида мазкур хонадон аъзолари тажрибаси билан танишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу кўчада лимонарий хўжалиги ортидан яхшигина даромад топаётган ўндан ортиқ хонадон бор.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь