Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

01 May, 2025, 05:01

Иқтисодиёт

Наманганлик бир гуруҳ ташаббускор тадбиркорлар – Қорақалпоғистонда

  • 23.Февраля.2022
  • 1019

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги наманганлик бир гуруҳ ташаббускор тадбиркорлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш мақсадида  Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманига борди.
Вилоят раҳбари  фойдаланилмай ётган бинода бошланган ишлар билан танишди. Икки қаватли ушбу бино тез орада таъмирланиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ихтисослаштирилди. Биринчи қаватда касб-ҳунарга тайёрлаш, касбий кўникмаларни шакллантирувчи ўқув маркази иш бошлайди. Иккинчи қаватда эса ҳунарманд аёллар учун шароитлар яратилди. 

Бугунги кунда 53 минг нафар киши истиқомат қилаётган Қораўзак туманида  наманганлик тадбиркорлар иштирокида 2022-2023 йиллар мобайнида тикув-трикотаж корхоналари ва  бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи заводлар фаолияти йўлга қўйилиб, ерлар ўзлаштирилади ҳамда қишлоқ хўжалиги кластерлари ташкил этилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь