Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 06:09

Иқтисодиёт

Вилоятимиз делегацияси Хитойга борди

  • 19.Января.2024
  • 573

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида дахлдор ташкилот ва тадбиркорлар вакилларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасига амалий ташриф билан борди. 

Делегация аъзоларини Хитой ҳукумати вакиллари кутиб олдилар. Пекин шаҳрида савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорлик бўйича бизнес форуми ўтказилди. Мазкур анжуманда Наманганнинг барча соҳадаги салоҳияти тақдим этилди. Вилоятимизнинг сўнгги йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва мавжуд имкониятлари хорижлик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.  

Хусусан, форум доирасида электротехника, текстиль ускуналари ишлаб чиқариш, фармацевтика, терини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тоғ-кон металлургия саноати ва бошқа йўналишлар бўйича келишувларга эришилиб, меморандумлар имзоланди. 

Ташриф давомида Хитойнинг бир нечта йўналишлардаги йирик компаниялари вакиллари билан музокаралар давом эттирилди. Мулоқотларда янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь