Қисқа сатрларда

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

01 May, 2025, 07:49

Иқтисодиёт

Замонавий автобуслар – эл хизматида

  • 05.Апреля.2025
  • 398

Навбатдаги 30 та замонавий автобусни вилоят маркази кўчалари бўйлаб ҳаракатланиши олдидан автосаройда жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар иштирокида тантанали тақдимот маросими ўтказилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида аҳолига автобусларда сифатли йўловчи ташиш транспорти хизматини ташкил этиш учун автобуслар харид қилишни жадаллаштириш, иқтисодий ечимлар юзасидан чет эл инвестициясини жалб қилиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганлигини таъкидлади.

Рамзий лента қирқилиб, йиғилганларга янги автобусларнинг техник ҳолати, ундаги қулайлик ва имкониятлар яқиндан таништирилди.

«Turon-95 MBI» МЧЖ томонидан олиб келинган, Хитойнинг «Zhong Tong Bus» компаниясида ишлаб чиқарил-ган ушбу жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.

Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. «GPS» тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.

– Давлат капитали иштирокидаги компаниямиз Хитойдаги энг йирик ишлаб чиқариш корпорацияларидан ҳисобланиб, маҳсулотларини жаҳоннинг 100дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади, – дейди  «Zhong Tong Bus» компанияси бош муҳандиси Жу Шин Фонг. – Ҳозирга қадар автобусларимиз буюртма асосида Самарқанд, Урганч, Хива, Жиззах, Гулистон, Бухоро шаҳарларига етказиб берганмиз.

– Замонавий талабларга жавоб берувчи жамоат транспортлари шаҳримиз учун ниҳоятда зарур эди. Боиси, аҳолиси зич ва кўп бўлган вилоят марказида автобусларга ҳар қачонгиданда эҳтиёжимиз катта, – дейди «Нуроний» жамғармаси фаоли Акмалхон Икромов. – Улар фуқароларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиб, узоғини яқин, оғирини енгил қилади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь