Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:52

Маданият

«Ахсикент – Наманган туризмида туб бурилиш ясайдиган ноёб объектга айланади» – Шавкатжон Абдураззоқов

  • 21.Июня.2024
  • 766

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Ахсикент» археология паркида бўлиб, давом этаётган қурилиш ишлари, шунингдек, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида режалаштирилаётган экотуризм дам олиш масканига ишланган лойиҳа-таклифлар билан танишди.

«Ахсикент» улкан ихтиролар, ўз даврининг инновациялари маркази, тамаддун ўчоғи бўлган. Ёдгорлик 100 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, унинг 15 гектари Ғарбий работ қисмини ташкил этади.

Айни пайтда бу ерда тўртта очиқ осмон музейлари барпо этилмоқда. Ушбу объектлар шу йилнинг охиригача битказилиши режалаштирилган. Улар юқоридаги кириш қисмидан то тубигача яхши сақланган бўлиб, устки томонларини тиклаш жараёнлари давом этмоқда. «Ахсикент» экспедицияси раҳбари, Ўзбекистон фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев қазиш ишларига оид янги маълумотларни тақдим этди.

Вилоят ҳокими қурилиш ишларини тезлаштириш, бунинг учун барча шароитлар яратилиши ҳақида кўрсатмалар берди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь