Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 09:27

Маданият

Ахсикентда Бобур ҳаёти ва ижоди тараннум этилди

  • 14.Февраля.2023
  • 1344

Президентимиз қарорига мувофиқ, юбилей доирасида мамлакатимиздаги Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжоларни таъмирлаш, шоир меросига мансуб қўлёзма, қадимий китоблар, санъат асарлари ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни ишончли даражада сақлаш учун зарур шароит яратиш, хорижда сақланаётган ноёб қўлёзмалар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда тадқиқ қилиш вазифалари белгиланган.

Ахсикент Заҳириддин Муҳаммад Бобур қадамжоси сифатида табаррукдир. Шу боис ҳар йилгидек, бу ерда вилоят ва Тўрақўрғон тумани ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят, туман бўлимлари, «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Мен ким Бобур авлоди» деб номланган тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуров олиб борган маънавият байрамида вилоят театри санъаткорлари, шоир ва адиблар Бобур ҳаёти ва ижодини тараннум этдилар. Турли ҳунармандчилик ва китоблар кўргазмалари, спортчиларнинг чиқишлари намойиш этилди. Дошқозонда эҳсон сумалаги пиширилди. Зиёратчилар очиқ осмон остидаги музейдаги янгиликлар билан танишдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуриддинов, Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров иштирок этишди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь