Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 04:30

Маданият

Ахсикентда ноёб экспонатлар ва Абу Наср Форобий қаламига мансуб китоб топилди

  • 09.Июля.2024
  • 883

Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди.

Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич, жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.

Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.

Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.

- Танганинг ўнг томонидаги икки иероглиф: Каши / Каши 喀什 - Қашқар. Чап томонидаги икки иероглиф: сан / сан 参 - ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги бир иероглиф: гуанг / гуанг 光 - ёруғлик маъносини беради. Паст қисмидаги бир иероглиф: юан / юан 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинг ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Guangxu 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган, - дейди Шерали Қўлдошев.

Учта нодир китоб эса илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.

Медиа Департамент

Энг кўп ўқилганлар

Календарь