Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 11:36

Маданият

ХАЛҚАРО "ГУЛ ФЕСТИВАЛИ"ГА 300 МИНГ МЕҲМОН ТАШРИФ БУЮРИШИ КУТИЛМОҚДА

  • 18.Мая.2021
  • 1154

Шу кунларда Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғида анъанавий халқаро “Гул фестивали”га тайёргарлик авжида.

Май ойининг 23-31 санасида ўтказиладиган ушбу гуллар байрамининг жорий йилда 60 йиллик юбилейи нишонланади.

Фестиваль 2018 йилда халқаро мақомини олган бўлиб, ҳар йили ушбу  байрамга вилоятда катта тараддуд кўрилади. Бу йилги байрамга ҳам тайёргарлик доирасида минглаб гулчилар, юзлаб меъмор ва ландшафт-дизайнерлари  бадиий композициялар яратиш устида меҳнат қилмоқда.

Гул шайдолари ва шаҳарга келган меҳмонлар учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Наманган филиали томонидан боғда Wi-Fi ҳудудлар ташкил этилди.

Гуллар парадида барча хоҳловчилар автомобилларини гул билан безатган ҳолда қатнашиши мумкин. Шунингдек, фестиваль куни шаҳарда Ёшлар хиёбони очилади. Айни пайтда ҳудуд турли хилдаги гул композициялари билан ўзгача чирой очмоқда.

Фестивалда Наманганга 300 минг меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь