Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:54

Маданият

Халқаро кўрик-танловда Наманган вилояти вакиллари юқори натижаларга эришдилар

  • 01.Февраля.2025
  • 609

Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ижодий меросига бағишланган «Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари» халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мазкур кўрик-танловда 155 нафар иштирокчи бир неча йўналишда ўз маҳоратини намоён этди.

Қувонарлиси, танловда «Якка-чолғу ижрочилик» йўналиши бўйича Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси Давронбек Қаҳҳоров олий ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, «Анъанавий хонандалик ансамбли» йўналишида Ўзбек миллий мақом санъати маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими ансамбли 3-ўрин, «Созандалар ансамбли» йўналишида Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби «Аланга» чолғу ижрочилиги ансамбли 3-ўрин, «Аёллар овози» йўналишида Ўзбекистон Республикаси филармонияси Наманган вилояти бўлими хонандаси Ойпошша Улуғхўжаева 3-ўрин соҳиби бўлдилар.

«Танловнинг янги овози» номинацияси билан Ўзбек миллий мақом санъати маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими хонандаси Одина Бахтиёрова тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори Авазбек Шомуродов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳамда санъат ва маданият соҳаси вакиллари иштирок этди. Ғолибларга махсус диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь