Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:55

Маданият

«Наманган ифтихори-2024»: фидойилар меҳнати эътироф этилди

  • 29.Декабря.2024
  • 722

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида ташкил этилган «Наманган ифтихори-2024» тақдирлаш маросимида 35 нафар фидойилар меҳнати алоҳида эътироф этилиб, махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. 

Якунланган «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» вилоятимиз спортчилари, маданият ва туризм, айниқса, ОАВ соҳаси ходимлари учун  ютуқларга бой бўлди. 

Хусусан, спортчиларимиз томонидан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Париж-2024 паралимпия ўйинлари каби халқаро нуфузли мусобақаларда жами 2907 та медаль қўлга киритилди. 

Айниқса, Париж-2024 паралимпия ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлган Толиббой Йўлдошев, Нурхон Қурбонова, Кумуш Ходжаевалар улашган ғалаба завқи ҳали-ҳануз тарқагани йўқ.

Ана шундай мувааффақиятлар маданият, туризм, ОАВ соҳаларида ҳам қайд этилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлар раҳбарлари, Давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият, спорт, туризм ҳамда ОАВ соҳалари вакиллари иштирок этган тадбир байрам кайфиятида давом этди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь