Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:14

Маданият

Наманган туризм марказига айланади – бунга фестиваль доирасидаги тадбирлар асос бўлади

  • 20.Мая.2024
  • 690

Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида 63-Халқаро «Гуллар фестивали»ни ёритиш учун 30 нафарга яқин хорижий ҳамда халқаро миқёсдаги журналистлар, ОАВ вакиллари келган.

Фестивалнинг иккинчи кунида улар Наманган шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда қатнашди.

Айни пайтда улар вилоятнинг тарихий обидалари билан таништирилмоқда. Хусусан,  «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳида бўлган меҳмонларга мазкур масканнинг тарихи ҳақида кенг маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз,  меҳмон медиа соҳаси вакиллари таркибида Эрон, Тожикистон, Россия, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг нуфузли ОАВ вакиллари, халқаро миқёсдаги журналист ва блогерлар,  ижтимоий тармоқлар фаоллари бор.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь