Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:20

Маданият

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

  • 14.Июля.2025
  • 91

Давлатобод туманидаги «Янги Ўзбекистон» боғида яна бир шодиёна  – дунё миқёсидаги маданий ва туристик воқеликка айланган 64-Халқаро «Гуллар фестивали»нинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Файзли тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўз табрик нутқида анъанавий «Гуллар фестивали»нинг бу йилги мавсуми натижалари ҳақида тўхталиб, унинг мазмун-моҳияти ва қамрови йил сайин кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

64-Халқаро «Гуллар фестивали»нинг ўзига хос ва тарихий жиҳати шундаки, ўтган йили 40 кун ўтказилган фестиваль бу гал маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, гулсеварлар, санъат ва маданият ихлосмандларининг талаб ва рағбатларини инобатга олган ҳолда илк бор 50 кун давом этди.

Фестиваль доирасида вилоятга ташриф буюрган меҳмонлар сони 7 миллион нафардан ошди. Халқаро тадбир давомида 8 триллион сўмлик савдо ва пуллик хизматлар кўрсатилди.


Тантанали маросимда «Энг обод, энг гулзор маҳалла» танлови ғолиблари, фестивалда муносиб иштирок этган туманлар, корхона ва ташкилотлар, гулчилар муносиб рағбатлантирилди. Уч йўналиш бўйича биринчи ўринни қўлга киритган ғолибларга бош соврин – замонавий автомашиналар топширилди.


Тадбир санъат усталарининг катта концерт дастури билан давом этди. Айниқса, пойтахтдан ташриф буюрган эл суйган хонандалар – Ғайбулла Турсунов, Имрон, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг чиқиши барчага байрамона кайфият улашди.

Тантанали маросим мушакбозлик билан кўтаринки руҳда якунланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь