Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 11:54

Маданият

ЁШ ЖУРНАЛИСТ ХАЛҚАРО ОЛТИН МЕДАЛЬ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

  • 19.Мая.2021
  • 1211

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси, ёш журналист Ислом Асилбеков Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими — 2021” халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Журналистика йўналишида иштирок этиб, ҳакамлар хулосасига кўра, биринчи ўринга лойиқ кўрилди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Ислом Асилбеков Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида фаолият олиб боради. Шунингдек, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани халқ таълими тасарруфидаги 179-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси лавозимида ишлайди.

Бугунги кунгача уч юзга яқин публицистик мақола  ва бадиий ҳикоялари туман, вилоят, республика босма оммавий ахборот воситаларида ёритилган, ўнга яқин илмий-тақризий, тезисли мақолалари Буюк Британия, Германия, Нидерландия каби давлатларнинг халқаро журнал, конференция-монография тўпламларида чоп этилган.

Қозоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган “Жаҳон истеъдодлари” уюшмаси ва Қирғизистон Республикасининг “Қирғиз шоир-ёзувчилари” жамоат фонди аъзоси. Қозоғистон Республикасининг “Абай” номидаги адабий медали, “Жаҳон истеъдодлари уюшмаси”нинг (Қозоғистон) “Елеулi енбегi ушiн” (“Муҳим хизматлари учун”)  медали соҳиби.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь