Қисқа сатрларда

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

01 May, 2025, 07:09

Сиёсат

Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

  • 19.Февраля.2025
  • 340

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сектор раҳбарлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Унда 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси доирасида шаҳар-туманларда амалга оширилаётган ишлар танқидий руҳда таҳлил қилинди.

Йиғилишда вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Умирбек Мадрахимов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Икромовнинг жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда мазкур Қарор юзасидан ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»да белгиланган топшириқларнинг бажарилиши ва келгусидаги вазифалар юзасидан маърузалари тингланди.

Шунингдек, полковник Шуҳрат Алиев вилоят ҳудудидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларда асосий мақсадли кўрсаткичлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларга алоҳида эътибор қаратиб, манзилли ишлар ташкил этиш, янги ташкил этилаётган ҳуқуқ-тартибот масканларини белгиланган муддатда фаолиятини йўлга қўйиш, мавжудларини эса янада такомиллаштириш, камералаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан йиғилиш иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш сўнггида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Президент қарори ижросини таъминлаш энг асосий устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб, барча раҳбарларга аниқ топшириқ ва вазифалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь