ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 38314
Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади
Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам
«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди
Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»
Синовларда синалган Умида
Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади
Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам
25 July, 2025, 09:42
Наманган муҳандислик-технология институтида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда, проректорлар, факультетлар деканлари, кафедра мудирлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Институт ректори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга тўхталди. Шунингдек, йиғилганларга биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берди.
Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, унга 16 та янги нормани ўз ичига олган 6 та янги модда киритиш таклиф қилинмоқда.
– Айни кунларда минглаб юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, институтимиз ўқитувчи ва талабалари ҳам ўз таклифларини тақдим қилишди, – деди Одилжон Маматкаримов. – Бугун юртимизда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундай ишларни фаол давом эттириш учун конституциявий ислоҳотлар зарур эди…
Учрашувда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бунинг зарурати ва аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди. Қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Маъмуржон ЭРГАШЕВ,
НамМТИ ахборот хизмати раҳбари.
23.10.2019 38314
16.05.2020 33581
08.10.2019 30761
05.05.2020 30758
12.10.2019 30500
2025-07-22 02:31:13
2025-07-20 01:57:59
2025-07-16 02:08:12
2025-07-14 06:35:33
2025-07-14 02:20:22
2025-07-08 01:12:01
2025-07-07 00:43:15
2025-07-02 02:22:38
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers