Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 10:25

Сиёсат

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИ РОТАЦИЯ ҚИЛИНДИ

  • 07.Апреля.2021
  • 1288

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро меморандум асосида туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарлари даражасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган кадрларни муддатли ротация қилиш механизмини жорий этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Айни вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Тошқинбаевич Умаралиев Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинланди.

Ўз навбатида Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Зиядулла Данабаевич Каримов ўз фаолиятини Мингбулоқда ротация асосида давом эттирадиган бўлди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь