Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 09:21

Сиёсат

Парламентдаги вакилларимиз иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

  • 30.Июня.2022
  • 713

Муҳим сиёсий жараён - конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Хожиматов томонидан жойларда ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Суҳбатлар жараёнида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес-публикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормалар ҳамда биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилиб, жамиятимизда содир бўлаётган ислоҳий ўзгаришлар ҳамда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар моҳияти хусусида атрофлича тўхталинмоқда.  
Бу сиёсий жараёнларда фуқаролар ҳар бир қатламининг фаол иштироки аҳамиятлидир. Зеро, Конституциявий ислоҳотлар ҳам инсон қадри учун хизмат қилиши шубҳасиз.

* * *

Чортоқ тумани  ҳокимлиги мажлисхонасида ўтказилган йиғилишни туман ҳокими Анваржон Отахўжаев кириш сўзи билан очди.
Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати, билдирилаётган таклифлар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова маъруза қилди. 
Иштирокчилар  Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиевнинг мавзу доирасидаги мулоҳазаларини ўзига хос иштиёқмандлик билан тингладилар.  
Мулоқотда иштирокчиларнинг жўяли фикр ва таклифлар билан чиқишгани парламентдаги вакилларимиз томонидан эътироф этилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь