Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:34

Сиёсат

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

  • 27.Мая.2025
  • 629

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. 

Вилоят раҳбари кейинги йилларда Поп туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, ҳозирга қадар Поп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султанов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди. 

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Поп тумани ҳокими Султанов Аъзамжон Маҳмудовични лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар. 

А. Султановга миллий урф-одатларга кўра ҳурмат-эътибор кўрсатилди. 

Сессияда ҳудудни ривожлантириш,  одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур. 

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевични Поп тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь