Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:30

Спорт

Гўзаллик маликаларининг зафари

  • 20.Июня.2022
  • 998

Навоий шаҳрида ўтган бадиий гимнастика бўйича қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 17 нафар спортчи вилоятимиз шарафини ҳимоя қилди.
Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, спортнинг нафис туридаги гўзаллик беллашувларида айниқса, Наманган шаҳри, Норин, Тўрақўрғон, Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманларининг вакиллари бор маҳоратларини намойиш этиб, ҳакамлар ҳайъатининг юқори баҳоларини олишга эришди.
Мазкур мусобақада вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари фахрли 3-ўрин эгалладилар.

Саида МАМАДЖОНОВА,
вилоят гимнастика федерацияси бош котиби.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь