Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:04

Спорт

Косонсойга катта футбол қайтади

  • 06.Июля.2022
  • 1093

Косонсой туманида бундан 38 йил аввал асос солинган, миллионлар ўйини ихлосмандларининг олқишларига сазовор бўлган, турли даврларда «Косонсойчи», «Кушон», «Навбаҳор-2» номлари билан шуҳрат қозонган футбол клуби қайта ташкил этилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов «Косонсой» марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган ўрганишлари чоғида маълум қилди.
Янги клуб ихтиёрига топшириладиган стадионда барча зарур шароитлар яратилади. Футбол майдонига янги чим босилиб, замонавий суғориш тизимлари билан жиҳозланади. Бу эса аҳолиси азалдан футболга ошуфта саналган косонсойликлар учун чинакам туҳфа бўлади.

Қолаверса, марказий ўйингоҳ негизида Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бундай ғамхўрлик ва имкониятлар эртамиз эгаларининг спорт билан мунтазам шуғулланишига замин ҳозирлаши асносида катта футбол учун муносиб номзодлар танлаш ва тайёрлаш, энг муҳими Косонсой футболининг юксалишига хизмат қилади.

Косонсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь