Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

01 May, 2025, 01:48

Спорт

КУРАГИ ЕРГА ТЕГМАГАН ПОЛВОН ҚИЗЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

  • 18.Декабря.2021
  • 936

Куни кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан  кураш бўйича “Прокуратура полвони” республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Прокуратура органлари ходимлари ўртасида ташкил этилган ушбу беллашувда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Қувонарлиси, нуфузли мусобақада қатнашган бошқарма туманлараро бўлими давлат ижрочилари Хуршида Турдиалиева ва Нилуфар Ғофурова қизлар ўртасида 57 ҳамда 63 кг вазн тоифасида тенгсиз, деб топилди ва “Прокуратура полвони” деган фахрли номга сазовор бўлишди.

Ўз ўрнида Бюронинг вилоят бошқармасида ғолиб қизлар муносиб тақдирланди. Тадбирда бошқарма бошлиғи Д. Умаралиев кураги ерга тегмаган курашчи қизларни муҳим ғалаба билан табриклаб, мамлакатимизда спортга, шу жумладан, курашга бўлаётган эътибор самаралари ҳақида гапириб ўтди.

- Тўғриси, кечадан бери қувончим ичимга сиғмаяпти, - дейди Нилуфар Ғофурова. - Ёшлигимдан спортнинг кураш тури билан шуғулланиб келаман. Ҳозир ҳам ишдан бўш вақтларимда кураш сир-асрорларини ўзлаштириб боряпман. Илк бор мана шундай нуфузли мусобақада иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритганим, албатта, қувонарлидир.

Тадбир сўнггида ғолибларга бошқарманинг қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали топширилди.

                                   МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь