Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 09:14

Спорт

МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВГА ЯНГИ ДАЪВОГАР ТОПИЛДИ

  • 10.Апреля.2021
  • 1119

Профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар ўтказган жами тўққизта жангида мағлубият нелигини билмаган чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси, «Рио-2016» ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон ва Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев шу йилнинг 3 апрель куни пойтахтимизда бўлган бокс оқшомида чемпионлик камарларини муносиб ҳимоя қилганди.
«Профи-бокс»нинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,2 кг.) «WBА» ва «IBF» камарлари соҳиби бўлиб турган Муроджон ўзининг навбатдаги жангини «WBА» йўналишида мажбурий даъвогар – америкалик Ронни Риосга қарши ўтказиши ҳақида хабар берилди. Шу муносабат билан Халқаро бокс ташкилоти («WBА») жангга рухсат берди. Томонларнинг музокаралар олиб боришлари учун 30 кун муддат белгиланди.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимизнинг бўлажак рақиби 31 ёшли АҚШлик Ронни Риос шу пайтга қадар 33 жанг ўтказиб, шундан фақатгина учтасида рингни боши эгик ҳолда тарк этишга мажбур бўлган. 16 та жангда рақибларидан нокаут эвазига устун келган. У 2019 йили Диего Де Ла Хояни муддатидан илгари енгиб, «WBА Gold» камарини қўлга киритган. Ронни Риос ўзининг охирги жангини шу йил 12 февраль куни ўтказиб, Оскар Негреттени очколар ҳисобида таслим этган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь