Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

01 May, 2025, 12:46

Спорт

ОЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди — Бензема Наманганга келади

  • 28.Декабря.2023
  • 678

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғарб минтақасида 8 жамоа, жумладан, Ўзбекистоннинг икки клуби «Насаф» ва «Навбаҳор» ҳам рақибларини билиб олишди. Бензема ўйнайдиган «Ал-Иттиҳод»  Наманганга келадиган бўлди. 

«Насаф» (Ўзбекистон) — «Ал-Айн» (БАА) 

«Ал-Файҳа» (Саудия Арабистони) — «Ан-Наср» (Саудия Арабистони) 

«Сепахон» (Эрон) — «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) 

«Навбаҳор» (Ўзбекистон) — «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) 

1/8 финалнинг дастлабки беллашувлари 12-13 феврал кунлари, жавоб баҳслари 19-20 февралда ўтказилади.

1/4 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олади (4-5 март / 11-12 март):
«Насаф»/«Ал-Айн» — «Ал-Файҳа»/ «Ан-Наср»

«Сепахон»/«Ал-Ҳилол» — «Навбаҳор»/«Ал-Иттиҳод»

Яримфинал (16 апрел ва 23 апрел)
1-чорак финал ғолиби —2-чорак финал ғолиби

Ғарб ва Шарқ минтақаси вакиллари тўқнаш келадиган финал баҳслари 11 ва 25 май кунига белгиланган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь