Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:24

Спорт

Теннисчимиз халқаро турнир ғолиби бўлди

  • 19.Августа.2024
  • 837

Португалиянинг Каштела-Бранка округида  теннис бўйича ITF туркумидаги «M25» тоифасига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи мазкур нуфузли мусобақада Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳумоюн Султонов муваффақият қозонди.

Юртимизнинг биринчи ракеткаси 101 дақиқа давом этган ҳал қилувчи учрашувда литвалик Эдас Бутвиласни 6:4, 7:5 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бири Ҳумоюн Султонов Европа турнири чемпионлиги йўлида, ярим финал ўйинида франциялик Дэн Эддедни 6:4, 7:6(2); чорак финалда испаниялик Марио Гонсалес Фернандесни 6:1, 6:1; иккинчи давра беллашувида эса австралиялик Этан Кукни 6:1, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Қувонарлиси, финалдаги ажойиб ғалаба моҳир теннисчимизга бош соврин билан бир қаторда 3 минг 600 доллар миқдорида пул мукофоти ва 25 рейтинг очкосини ҳам келтирди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь