Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:02

Спорт

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

  • 22.Июля.2025
  • 30

Волейбол бўйича вилоят терма жамосининг асосий ўзагини Янгиқўрғон туманидаги 63-умумтаълим мактабида шуғулланаётган қизлар ташкил этади.  Уларга олий тоифали мураббий, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёшлар мураббийи ҳамда Наманган вилояти қизлар терма жамоасининг бош мураббийи Илҳомжон Турдиев мураббийлик қилмоқда.

Мазкур мактабда бугунги кунда 115 ўқувчи волейбол сирларини ўрганмоқда. Улар орасида Тўрақўрғон, Уйчи, Норин, Учқўрғон туманларидан ҳам ўқувчилар бор. Улар 63-умумтаълим мактабида таҳсил олишади ва шу мактабнинг ўзида волейбол сирларини ўрганишади.

Волейболчи қизларнинг 60 нафари вилоят  терма жамоаси, 20 нафари эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳисобланади.

2006 йилдан бери 60 нафардан зиёд волейболчи қизлар олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинганлар.  Айни кунларда имтиёзли ўқишга кирганлар орасида самарқандлик, фарғоналик қизлар ҳам бор. Улар вилоят терма жамоаси аъзосидирлар.

Янгиқўрғон туман, Исковот қишлоғи волейболчилик мактаби тарихига назар солсак, илк машғулотлар 1973 йилда Раҳмонжон Ёқубжонов мураббийлигида олиб борилган. 1990-1991 йилларда Исмоилхўжа Асадов Р.Ёқубжоновнинг ёнларига кирган.  1994 йилдан бери Илҳомжон Турдиев волейбол бўйича мактабни бошқариб келмоқда. Исковотлик волейболчи қизлар илк маротаба 2006 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлишган.

– Командани шакллантиришда қизларни 3-4-синфдан саралаб оламиз. Салкам ўттиз йиллик фаолиятим давомида жуда кўп юқори натижаларга эриша олдик, – дейди И.Турдиев.

Волейбол ортидан жамиятда ўз ўрнини топганлар бисёр. И.Турдиевнинг шогирдлари орасида бугунги кунда ДХХ, ИИВ да ҳам фаолият юритаётганлари бор. Спорт усталари Муаззам Муллабоева вилоят Спорт ўйинларига ихтисослаштирилган  мактабда, Мастура Мутаева Наманган шаҳридаги мактаблардан бирида, Садоқат Нормирзаева, Нозима Ёқубжонова, Нодира Жамолова, Гулбаҳор Қорахонова, Назокат Жўраевалар тумандаги 1-БЎСМ да мураббийлик қиляптилар.

И. Турдиевнинг ўғли Илёсбек Турдиев ҳам ота изидан бориб, вилоят Спорт ўйинларига ихтисослаштирилган мактабида мураббийлик қилмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси U-16, U-19 тоифаларда «CAVA» Марказий Осиё чемпионати ва Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Илҳомжон Турдиевнинг мураббийлик фаолияти давомида  Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари қаторида янгиқўрғонлик волейболчиларнинг бир нафари Хитойда, 2 нафари Якутияда, яна 4 нафари Тайландда, 5 нафари  эса Малдив оролларида бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этганлар.

Камола ЖЎРАБОЕВА,

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь