Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:03

Спорт

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

  • 26.Мая.2025
  • 562

“Навбаҳор” профессионал футбол клуби (ПФК) фаолиятида тарихий сана қайд этилди. Эндиликда клуб ўзининг шахсий футбол академиясига эга. Бу ташаббус нафақат клубнинг, балки бутун Наманган вилоятидаги футбол ривожининг навбатдаги босқичи бўлиб хизмат қилади.


 

Ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни замонавий услубда тайёрлаш ва катта футболга етаклаш мақсадида ташкил этилган ушбу академия “Навбаҳор” ПФК таркибида фаолият олиб боради. Энди наманганлик ёш футболчилар ўз вилоятида, профессионал шароитларда таълим олиб, орзулар сари дадил одим ташлаш имкониятига эга бўладилар.

Тантанали очилиш маросими кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, спорт соҳасининг етук вакиллари, собиқ ва амалдаги спортчилар, футбол ишқибозлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбир давомида янги академия инфратузилмаси билан таништирилди, замонавий машғулот майдонлари, ўқув заллари, тиббий ва реабилитация марказлари намойиш этилди.

Вилоят ҳокими ўз нутқида ушбу академия орқали юзлаб ёшлар профессионал спортчи бўлиб вояга етишини, улар орасидан эса келажакда “Навбаҳор” ва ҳатто миллий терма жамоамизнинг янги юлдузлари етишириб чиқишини алоҳида таъкидлади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь