Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 11:51

Технология

Маккажўхори Тўрақўрғондан чет элга экспорт қилинмоқда

  • 04.Февраля.2025
  • 605

Тўрақўрғондаги «Ёшлар» кичик саноат зонасида жойлашган «Buramatut Fruits Centre» корхонаси 0,40 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда маккажўхори ва лавлаги маҳсулотлари юқори технология асосида қадоқланади ва юз фоиз экспортга юборилади.

Лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган мўъжаз корхонада йилига 2 минг тонна маҳсулот тайёр ҳолга келтирилади. 5 миллион доллар миқдоридаги маҳсулот дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилинади. Бу ерда 30 киши доимий иш билан банд.

Тақдимотда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, тадбиркорларнинг бу каби ташаббуслари вилоят экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшишини эътироф этди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь