Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

19 June, 2025, 12:32

Технология

НАМАНГАНДА "АҚЛЛИ РАДАРЛАР ТИЗИМИ" УЧУН 10 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИЛАДИ

  • 03.Июля.2021
  • 1389

Наманган вилояти ҳокимлиги ва "Uch nokta" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ўртасида инвестицион лойиҳа имзоланди.

Мазкур инвестицион лойиҳа "Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизими"ни амалга ошириш тўғрисида бўлиб,  афзалликлари йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва коррупцион ҳолатларга чек қўйишга хизмат қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича туркиялик инвесторлар томонидан 10 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш шарти билан намуна сифатида Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Давлатобод туманларида "ақлли радар тизимлари" ўрнатилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь