Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 05:56

Технология

Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

  • 23.Июля.2024
  • 772

Хитой компанияси Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи. Шундай таклиф билан Хитой Халқ Республикасидаги йирик «NORINCO International Cooperation Ltd.» компанияси вакиллари вилоятимизга келди.

«NORINCO International» Хитой Шимолий саноат корпорациясининг шўъба корхонаси бўлиб, «Бир камар, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. Темир йўл транспорти, энергетика, нефть ва кончилик, коммунал ва уй-жой лойиҳалари, кўчмас мулкни ривожлантириш, оғир юк машиналари ва ускуналари, тадқиқот ва ишланмалар каби ихтисослашган соҳаларда рақобатбардошликка эга.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилиб, вилоятнинг бугунги иқтисодий-инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Ўзаро мулоқотда хитойлик ишбилармонлар компаниянинг имкониятлари, ютуқлари ҳақида тақдимот ўтказдилар. Наманганда чиқиндини қайта ишлаб, ундан электр энергияси олишни йўлга қўйиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Айни вақтда компания вакиллари ҳудудларга чиқиб, вилоятимиздаги мавжуд имконият ва шароитлар билан танишмоқдалар. Ўрганишлар якуни бўйича маъқул келган йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш мақсад қилинган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь