Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 04:44

Технология

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

  • 10.Мая.2024
  • 821

Наманганда замонавий компьютер воситалари – ноутбук ҳамда планшетлар ишлаб чиқарилади.

Шундай таклиф билан Франциянинг «Metavisio Thompson» компанияси инвесторлари ташриф буюришди.

Хорижий инвесторларни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.

Ўзаро мулоқотда меҳмонлар Наманганда ишлаб чиқарилиши таклиф этилаётган маҳсулотлари билан яқиндан таништирдилар.

«Timalgo» номли лэптоп ва планшетлар ишлаб чиқариш масаласи атрофлича муҳокама этилди.

Умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳамкорликда иш ташкил этиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар келишиб олинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь