Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:59

Технология

Наманганда ёш авто усталар танлови ўтказилди

  • 20.Февраля.2025
  • 713

Наманганда «1-Халқаро Наманган авто фестивали» доирасида ёш автосозлар ўртасида «Ёш авто усталар» мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 300 нафар ёшлар орасидан саралаб олинган ёш авто усталар иштирок этди. Улар орасидан энг маҳоратли мутахассисларни аниқлаш мақсадида бир неча номинациялар бўйича баҳслар ташкил қилинди.

Жумладан:

Энг яхши двигател қисмлари устаси;

Энг яхши авто юриш қисмлари устаси;

Энг яхши электр диагностика устаси;

Энг яхши рихтовка ва авто устки қисм устаси.

50 нафарга яқин сараланган ёш мутахассислар ушбу йўналишлар бўйича маҳорат синовларини ўтказди. Мусобақанинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарлигида вилоятимизнинг тажрибали авто усталаридан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирок этди ва баҳолаш ишларини олиб борди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу каби танловлар ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш ва автосервис соҳасида янги иқтидорларни кашф этишга хизмат қилади.

Мусобақа ғолиблари муносиб рағбатлантирилди ва келгусида уларга касбий ривожланиш имкониятлари яратилиши белгиланди.

Наманган вилояти туризм бошқармаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь