Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

19 June, 2025, 12:46

Технология

Норин туманида автомобиллар савдо маркази ишга тушди

  • 02.Апреля.2022
  • 940

Наманган вилоятининг Норин туманида яна бир йирик лойиҳанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тумандаги Пастки Чўжа маҳалласида “Yangi sohil sahovati” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган автомобиллар савдо маркази фаолият бошлади.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакилллари, меҳнат фахрийлари иштирокида рамзий лента қирқилиб, тадбирга йиғилган меҳмонлар яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Умумий қиймати 50 миллиард сўм бўлган ушбу марказда Хитой-Германия-Япония давлатлари ҳамкорлигидаги қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган, бензин ва электр қувватига мослашган(электромобил) замонавий автомобиллар савдоси йўлга қўйилди.

Эътиборлиси, янги марказ очилиши натижасида 10 нафардан зиёд ёш, малакали мутахассис доимий иш билан таъминланди.

Оқилхон Дадабоев,
ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь