Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:33

Технология

Покистонлик тадбиркор Янги Наманганда парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаради

  • 27.Мая.2024
  • 791

Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, бу ерда яратилган қулай тадбиркорлик муҳити билан яқиндан танишган покистонлик сармоядор Муҳаммад Сарвар Чаудхари вилоятда ўз бизнесини йўлга қўймоқда. У Янги Наманган туманида «Hero Brands» номи остида парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи.

– Қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа билан вилоятимизда парфюмерия саноатига асос солинмоқда, – дейди Янги Наманган тумани ҳокимининг инвестициялар ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Маҳаммаджон Жамолиддинов. – Хорижий сармоядор минтақада гулчилик ривож топгани ва хом ашё масаласида катта имкониятни ҳисобга олиб, бу ишга қўл урганини айтди.

Тумандаги «Ёшлик» кичик саноат зонасидан хорижий корхона учун ер ажратиб берилди. Икки йил ичида ниҳоясига етказиладиган лойиҳага кўра, бу ерда 25-30 турда парфюмерия буюмлари ишлаб чиқарилади. Улар рўйхатида хушбўйлиги юқори бўлган қимматбаҳо атирлардан тортиб, кундалик гигиена ашёларигача бор. Маҳсулотнинг 80 фоиздан кўпроғи экспортга чиқарилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи». 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь