Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 07:31

Ҳужжатлар

Ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди

  • 30.Июня.2023
  • 1107

Президент "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Тақдирланганлар қаторида қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам бор:

Абдуллаева Замира Мухторжон қизи – Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси;

Рафиков Жахонгир Рахимжонович – Наманган шаҳридаги «Effortless Education Service» нодавлат таълим муассасасининг «Start-21» ўқув маркази раҳбари.

Тақдирланган ҳамюртларимизни юксак мукофотлар билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Энг кўп ўқилганлар

Календарь