Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 07:04

Жамият

125 МИЛЛИОН СЎМ ҚАРЗ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

  • 28.Октября.2019
  • 1279

Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида кенг кўламли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан,  Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил  5 августдаги  ижро варақасига асосан қарздор Наманган дори-дармон акционерлик жамиятидан «Узмедимпекс» давлат унитар корхонаси фойдасига 125.890.440 сўм ундириш  белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига жорий йилнинг 18 сентябрь куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.

Шундан сўнг қарздорлик тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжати тамомланди.

Ҳумоюн АБДУЛЛАЕВ,

МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь