Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

19 June, 2025, 12:45

Жамият

14 нафар ходимнинг иш ҳақи ундириб берилди

  • 02.Мая.2023
  • 1116

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ходимларни ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Норин туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақи ундириб берилиши таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига кўра, қарздор “Норин пахта тозалаш” АЖ дан ходимларнинг иш ҳақини ундириб бериш кўрсатиб ўтилган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида 14 нафар ходимнинг 130,7 млн. сўм иш ҳақи қарздорлиги даъвогарларга ундириб берилди.

Шу каби ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Аъзамжон Деҳқонов,

МИБ Норин туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь