Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

04 May, 2025, 11:55

Жамият

16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олиш сўралади

  • 19.Апреля.2022
  • 2717

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, жорий ўқув йилида Ўзбекистондаги мактабларни 390 мингдан ортиқ ёшлар тамомлайди. 16 ёшдан ошган 122 минг нафардан ортиқ ёки 31 фоиз бўлажак битирувчи ҳалигача паспорт (ID-карта) олмаган. 

Вазирлик ота-оналардан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишини таъминлашни сўради. Мактаб маъмуриятлари эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб боради.

Маълумот учун, олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига бориб юришлари шарт эмас. Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID-карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — ЖШШИР) сайтга киритиш талаб этилади.

Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишлари зарур, — дейилади хабарда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь