Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 07:32

Жамият

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

  • 24.Апреля.2024
  • 659

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бирида Янги Наманган тумани Гўзал маҳалласида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га. ер майдонида фуқаро А. Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилиб, қадимий объектга жуда кўп миқдорда - 6,9 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланди.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатимиз ўтамиз: мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Бош прокуратура матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь