Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

20 June, 2025, 08:48

Жамият

Алиментдан қарздор қидирувдаги шахс автобусда қўлга тушди

  • 04.Июня.2022
  • 789

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида қидирувдаги қарздор шахслар топилмоқда. 
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, М. А.дан ундирувчи  С. А. фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Чортоқ тумани бўлимига келиб тушган. Бироқ М.А. алиментдан қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган, боз устига бир неча бор хонадонига борилганда уйида йўқ бўлган. Унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинади.
Тезкор шўъба ходимлари унинг Наманган-Уйчи йўналишида ҳаракатланаётган автобусда кетаётган пайтда қўлга олиниб, қонуний ҳал қилиш учун бюронинг Чортоқ тумани бўлими давлат ижрочисига топширилди. 

Игорь ХОДЖИМИРЗАЕВ, 
МИБ вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь