Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 02:41

Жамият

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

  • 22.Ноября.2024
  • 405

Этимологик жиҳатдан «коррупция» атамаси «бузиш, пора эвазига оғдириш» деган маънони англатадиган лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан. 

Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, «коррупция» – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир.

Дарҳақиқат, коррупция  илдизлари давлат хизматини ташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларининг ўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоий ҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилиши зарурлигидан дарак беради.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиши оқибатида ушбу иллат содир бўлади.  

Унутманг, нафақат пора олиш-бериш, балки пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳам жиноят саналади. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

Бутун жамият, хусусан, сиз ҳам ҳалоллик, поклик, холислик, шаффофликни мезон билгандагина иллатга қарши кураш самаралироқ кечади.

Одилжон ТУРДИЕВ,
вилоят маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь